Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг  2019 йил 27 ноябрдаги  “Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ойлигини ўтказиш бўйича Тадбирлар дастури” ижро юзасидан жорий йилнинг 10 декабрь куни Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида “Очик эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

+ +

Мазкур тадбирга Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, “Ўзбекистон 24”, “Узбекистон" телерадионканали мухбирлари ҳам ташриф буюрдилар ҳамда институт фаолияти, амалга оширилаётган тадқиқотлар, бўлимлар йўналишлари иш юритиш тартиби билан танишдилар. Шунингдек институт ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.