Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сон фармойишидаги белгиланган вазифаларни бажарилиши юзасидан Адлия вазири раҳбарлигида идоралараро комиссия тузилган эди.

Мамлакатимизда фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш йўналишлари бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини кенг муҳокама қилиш мақсадида илмий доиралар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда Тошкент Давлат Юридик университетида илмий-амалий конференция ўтказилди.

+