Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида ҳар хафтанинг жума кунлари мамлакатимиз қонунчилигидаги янгиликлар, қабул қилинаётган қонун ва қонун ости ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқий ислоҳатлар ҳақида  ходимларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш мақсадида "Ҳуқуқий маърифат соати" дарслари ташкил этилмоқда.

+

Жорий йилнинг 17 январь куни "Ҳуқуқий маърифат соати" дарсида Ўзбекистон республикаси қонунчилигидаги янгиликлар мавзусида Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни ўрганиш бўлими масъул ходимлари Ж.Сотиболдиев ва М.Ғанижонийлар  маъруза қилдилар. Ж.Сотиболдиев  ўз маърузасида 2018-2019-2020 йилларнинг январь ойи 15 кунида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар миқдоридаги ўзгаришлар, яъни асосан қонуности ҳужжатлар миқдори камайганлиги ижобий кўрсаткич эканлигини таъкидлаб, ижтимоий муносабатлар асосан қонунлар билан тартибга солиниши мақсадга мувофиқ деди. Дарс жараёнида қуйидаги қонун ҳужжатлари ҳақида маълумот бериб ўтилди:

1. “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қонун (ЎРҚ-599-сон, 30.12.2019 й.);

2. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-600-сонли 06.01.2020 й.);

3. “2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–4565-сон, 10.01.2020 й.);

4.“Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг болаларини Ўзбекистонга қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси Қарори;

5. “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори.