Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида кекса ёшдаги шахслар сони (60 ёшдан ошган эркаклар, аёллар - 55 ёш) тез ўсмоқда. 2019 йилда меҳнатга лаёқатли ёшдан ўтганлар сони 1991 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 62 фоизга ошди ва хозирги кунда мамлакат аҳолисининг 9 % ташкил этди (2 502.6 минг киши). Статистик маълумотларга кўра, 2025 йилга келиб, кекса одамлар сони 11 % этади ёки 1,2 миллион кишига кўпаяди. Ушбу кўрсаткич билан бир қаторда, ногиронлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож кекса фуқаролар сони кўпаймоқда. Ахолини тез қариш холатлари мавжуд бўлиб ўз навбатида кекса одамларга нисбатан ёмон муомала ҳолатлари хам кўпаймоқда. Бундан ташқари жамиятда кексаларга нисбатан ёмон муносабатда бўлиш ва зўравонлик холатлари кўпайиб бормоқда. Шу сабабли, мазкур холатга тўлақонли бархам бериш мақсадида кексаларни камситиш ва зўравонликка қарши курашиш лозим.

Шохрух Собиров

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи