Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти веб-сайтида (кейинчалик вебсайт) жойлаштирилган маълумотлардан нусха олиш (оммавий ахборот воситаларида у ёки бу маълумотлардан ёки хабарлардан цитата келтириш) ушбу маълумотнинг манбаси кўрсатилган ҳолда рухсат этилади.

Бевосита веб-сайтга жойлаштирилган маълумотлар, агар ахборотлар, ахборотлаштириш ва ахборотни сақлаш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан бошқа шартлар ўрнатилмаган бўлса, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг мулки ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган маълумотлар очиқ ҳолда берилиши мумкин бўлган маълумотлар турига кириб, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, кўрсатиб ўтилган маълумотларга тижорат мақсадида фойдаланиладиган объект сифатида қараш мумкин эмас.

Веб-сайтдан ташқаридаги ахборот ресурсларининг гиперҳаволаларига ўтилганда, интернет-фойдаланувчи веб-сайтдан чиқиб кетади. Веб-сайт, ташқи ахборот ресурсларида жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва долзарблигига, уларнинг таркибидаги маълумотларни янгилаш даврийлигига жавоб бермайди.

Ўзларининг ахборот ресурсларида веб-сайтга (шу жумладан, каталог элементлари, бўлимлар, график баннерлар ва б.) ўтадиган гиперҳаволани жойлаштириш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахслар, мажбурий равишда Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти розилигини олишлари лозим.

Ўзларининг ахборот ресурсларида веб-сайтга ўтадиган гиперҳаволани жойлаштирган ахборот ресурсларининг эгалари:

  • вебсайтга ўтадиган гиперҳавола бериш билан боғлиқ ноҳаққоний маълумотларни беришлари;
  • вебсайтга ўтадиган гиперҳавола берилган ресурсларида веб-сайтнинг мақсади ва иш фаолияти тамойилларига мос келмайдиган маълумотларни жойлаштиришлари мумкин эмас.

Веб-сайтда жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш ёки ушбу хабарноманинг шартлари билан боғлиқ саволларингизни Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтига юборишингиз мумкин.

Телефон: +99871-268-28-41
Факс: +99871-268-28-45
E-mail: tadqiqotinstituti@adliya.uz