ҲСТИЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони билан Тошкент давлат юридик университетининг Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази негизида ташкил этилди. Мазкур Фармон ижроси юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги 442-сонли “Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига кўра Тадқиқот институти ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, адлия органлари фаолиятини такомиллаштириш соҳасида республиканинг етакчи давлат илмий-тадқиқот эксперт муассасаси этиб белгиланди.

ҲСТИҲуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятининг  асосий мақсади Ўзбекистон ҳуқуқий сиёсатининг долзарб масалалари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, норма ижодкорлиги фаолиятини илмий-услубий таъминлашнинг самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этишда иштирок этишдир.

 

Қуйидагилар Тадқиқот институтининг  асосий  вазифалари этиб белгиланган:

  • қонунчиликни ва унинг тармоқларини ривожлантириш соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий концепциялар ишлаб чиқиш; адлия органлари фаолиятини ўрганиш ва такомиллаштириш;
  • суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиш амалиётини таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • давлат бошқаруви самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;
  • етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик олиб бориш.

ҲСТИҲуқуқий сиёсат тадқиқот институти тузилмасида Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни ўрганиш бўлими, Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни ўрганиш бўлими, Давлат бошқаруви самарадорлигини ўрганиш бўлими, адлия органлари фаолиятини ўрганиш ва такомиллаштириш бўлими, шунингдек, умумий бўлим мавжуд.  

Илмий тадқиқотларни халқаро меъёрлар даражасига кўтариш мақсадида Тадқиқот институти билан хорижий давлатларнинг ҳуқуқ университетлари, илмий тадқиқот институтлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан муносабатлар ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунгача, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти иштирокида муҳим таҳлил-тадқиқот лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да  амалга оширишга оид давлат Дастурининг 44-бандига мувофиқ Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилган, Давлат дастурининг 47-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти 2019 йил 25-27 апрел кунлари ташкил этилган «Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форумининг ташкилий штаби вазифасини бажарди, ушбу Форумни 2020 йилда ўтказилиш бўйича Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти асосий масъул муассаса ҳисобланади.