Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги 442-сонли Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонини бажариш, шунингдек, норма ижодкорлиги фаолиятини илмий-услубий таъминлашнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, ҳуқуқий сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3666-сонли Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли Фармони

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни кўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига муҳим роль ажратилмоқда.