Сўнгги икки йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонда, аҳолининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, технологик, ва, ҳатто, маданий ҳаётининг ҳар бир жабҳасида ижобий ўзгаришларга олиб келаётган кенг қамровли ва мураккаб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мазкур ўзгаришлар мамлакатда қонун устуворлигини ўрнатишда ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ўз аксини ва ўзига хос таъсирини кўрсатмоқда. Ушбу жараёнда энг муҳим вазифалардан бири, яъни жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масаласи, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг эксперт-таҳлилий фаолиятининг диққат марказини эгалламоқда. Турли илмий услублар, яъни жамоатчилик фикрини ўрганиш, экспертлар ўртасида сўров, фокус-гуруҳ ва бошқ. услубларни қўллаган ҳолда Тадқиқот институти томонидан кўплаб ўрганишлар олиб борилмоқда. Бажарилаётган ишлар асосида ушбу муҳим соҳада давлат сиёсатини такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

 

Шерали Рўзиев

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот инсититути бош маслаҳатчиси