Бўлим таркиби

Бўлим бошлиғи в.б. Ш.Собиров

 

Шохрухбек Таваккал ўғли Собиров

Бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи

3-даражали юрист

А.Хамдамов

 

Акмал Эркинович Ҳамдамов

Бош маслаҳатчи

3-даражали юрист

С.Тагаев

 

Анваржон Гафирович Эминов

Етакчи маслаҳатчи

Бўлимнинг мақсад ва вазифалари - адлия органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ўрганиш, унинг фаолиятини самарадорлик нуқтаи назардан таҳлил қилиш, адлия органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни анализ қилиш, адлия органлари фаолиятини ривожлантириш йўналиши бўйича илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, уларни натижалари бўйича ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш, амалда оқсаётган соҳани ривожлантириш юзасидан вазирликка асосли таклифлар киритиш ҳамда ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг устувор йўналишларини белгилаш бўлиб ҳисобланади.

Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • адлия органлари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва ўрганади;
  • адлия органлари фаолияти йўналиши юзасидан қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади, натижаси бўйича уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
  • қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида адлия органлари фаолияти йўналишини ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан ҳалқаро ва хорижий тажриба, илмий, тадқиқот ишлари натижаларини ўрганган ҳолда қиёсий таҳлил қилади;
  • таҳлил қилиш натижалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди;
  • адлия органлари фаолиятини такомиллаштириш соҳада ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга эҳтиёжманд муносабатларни аниқлайди, мазкур муносабатларни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари юзасидан ўз нуқтаи назарини шакллантиради ва етказади;
  • адлия органлари фаолиятини такомиллаштириш соҳасида мавжуд муносабатлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқлилигини ўрганади, аниқланган ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш учун зарур таклифлар ишлаб чиқади;
  • ўз йўналиши бўйича қонунчиликни ва унинг тармоқларини ривожлантириш соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш ва илмий концепциялар ишлаб чиқиш;
  • етакчи халқаро илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш. фуқаролар ва ташкилотларнинг адлия органлари фаолиятини такомиллаштириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифларини кўриб чиқади;
  • Бўлим ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифа ва функцияларни амалга ошириши мумкин.