Бўлим таркиби

Бўлим бошлиғи Н.Жўраев

 

Нодиржон Савриддинович Жўраев

Бўлим бошлиғи

1-даражали адлия маслаҳатчиси
 

Катта маслаҳатчи Н.Тошканов

 

Мафтуна Масьудий Ғанижоний

Катта маслаҳатчи

 

Бўлимнинг мақсад ва вазифалари cуд, адлия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини, бу органлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш, қонунчилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш, соҳада илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижалари ва суд-ҳуқуқ соҳаси самарадорлигини ошириш бўйича ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш ҳисобланади.

Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • суд, адлия ва бошка ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан статистик маълумотларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш ва олдил судловга эришишнинг долзарб масалаларини аниқлайди;

  • ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятидаги, мавжуд маъмурий тартиб-таомиллардаги ва соҳадаги бошқа муаммоларни ўрганади, қонун ҳужжатларини бир ҳилда ва амалда тўғри қўлланишига тўсқинлик қилувчи омиллар ва камчиликларни аниқлайди, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

  • суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, суд, адлия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда маъмурий ислоҳотни амалга ошириш соҳасида тадқиқотлар ўтказади;

  • суд органлари фаолиятини самарали ташкил этиш соҳасида тадқиқотлар ўтказади, шу жумладан, суд ходимларининг иш юкланмаларини мувофиқлаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқади;

  • бўлим суд ҳуқуқ соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуини таҳлил килади, амалиёт материалларини умумлаштиради, ҳорижий тажрибани ўрганади, натижалари бўйича қонунчилик ва унинг тармоқларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

  • суд органлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралиги ахволини ўрганади, жисмоний ва юридик шахсларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислохотлардан манфаатдорлиги кўламини кенгайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;

  • суд органлари фаолияти шаффофлиги ва ошкоралиги ҳақидаги ахборотларни олишга булган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқий кафолатини амалда таъминлаш буйича таклифлар тайёрлайди;

  • суд-ҳуқуқ соҳасида халқаро-ҳуқуқий ва миллий қонун ҳужжатлари нормалари қиёсий-ҳуқуқий таҳлилини ўтказади, умум эътироф этилган халқаро-ҳуқуқий нормалар ва стандартларни миллий қонун ҳужжатларига хамда давлат ва хужалик бошқаруви органлари, махаллий давлат хокимияти органлари ҳуқуқни куллаш амалиётига жорий килиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;        

  • суд органларининг ҳуқуқни куллаш амалиёти асосида улар фаолиятидаги муаммоли масалалар буйича жамғариб бориладиган маълумотлар базасини юритади.

  • Бўлим ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифа ва функцияларни амалга ошириши мумкин.