Бўлим таркиби

 

Бўлим бошлиғи С.Авезов

 

Сардорбек Полвонназарович Авезов


Бўлим бошлиғи

2-даражали юрист

 

 

Бош маслахатчи

Рамзбек Маматкаримович Курбонов 

Умумий бўлим бош маслахатчиси

1-даражали юрист

 

Бўлимнинг асосий вазифалари:Тадқиқот институтида иш юритишни ташкил этиш, назорат қилиш, ушбу йўналишдаги фаолиятни тартибга солишга қаратилган ҳужжатларни тайёрлаш, Тадқиқот институти иш режаларининг ижроси бўйича назорат олиб бориш, Тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги статистик ҳисоботларни юритиш, умумлаштириш, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини қонуний кўриб чиқилишини назорат қилиш, Тадқиқот институти биносига кириш-чиқишни ташкиллаштириш, кадрлар ишини юритиш, Тадқиқот институтини моддий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш ҳисобланади.

Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • Тадқиқот институтида иш юритишни ташкил этиш соҳасида:
    • келиб тушган ҳужжатларни қабул қилинишини таъминлайди, рўйхатга олади, уларни бўлимларнинг вазифалари ва фаолият йўналишларига қараб тақсимлайди, масъул ижрочиларга етказади;
    • ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасининг шакллантирилганлиги ва уларнинг юритилишини назорат қилади;
    • бўлимлар томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатларни кўрсатилган манзилларга жўнатади;
    • келиб тушган ҳужжатларнинг ижро этилишини назорат қилади.
  • Тадқиқот институти иш режалари ижросининг назорати соҳасида:
    • иш режада белгиланган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан маълумотларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва раҳбариятга бу ҳақда ахборот беради.
  • Тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги статистик ҳисоботларни юритиш соҳасида:
    • Тадқиқот институтининг фаолиятига доир статистик ҳисоботларни юритади;
    • статистик ҳисоботларни умумлаштиради, ҳисобот натижалари юзасидан фаолиятини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
  • Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний кўриб чиқилишини назорат қилиш соҳасида:
    • жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларни ташкиллаштиради, келиб тушган ариза, таклиф ва шикоятларни ўз муддатида кўриб чиқилишини назорат қилади;
    • жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни уларнинг тури ва соҳаси бўйича умумлаштиради ҳамда таҳлил қилади.
  • Кадрлар ишини юритиш соҳасида:
    • кадрлар ишини юритади ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
    • ходимларни махсус унвон – мартаба даражаларига тавсия этиш ва белгиланган хизмат муддати учун устама ҳақи тўлаб боришни ташкиллаштиради;
    • ходимларни меҳнат интизоми ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари устидан назорат олиб боради;
    • кадрлар ҳисобини юритиш тизимини ташкил этади, ходимларнинг шахсий йиғма жилдларини юритади, кадрлар таркиби ва ҳаракати бўйича ҳисоботлар тузади ва таҳлил қилади;
    • ходимларга меҳнат дафтарчалари, биноларга (хоналарга) кириш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар берилиши ва уларнинг сақланишини таъминлайди.
  • Тадқиқот институтини моддий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш соҳасида:
    • Тадқиқот институтини моддий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этади;
    • Тадқиқот институтига тегишли бино, унга туташ ҳудудни тоза ва озода сақлаш, ободонлаштириш ишларини олиб боради, шунингдек, таъмирлаш, капитал қурилиш, коммунал хизмат кўрсатиш ишларини ташкиллаштиради,
    • мол-мулкнинг ишлатилиши, сақланиши ва ҳисобдан чиқарилишининг қонунийлигини таъминлайди ва бошқа хўжалик ишлари билан шуғулланади;
    • бинонинг алоқа, электр энергия, газ, иссиқ ва совуқ сув тармоқларини доимий ва сифатли, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаб туришини таъминлайди ҳамда бошқа хўжалик-маиший хизматларни бажаради;
    • ходимларнинг канцелярия молларига бўлган эҳтиёжини ўрганади ва натижасига кўра ўз вақтида ажратилишини таъминлайди;
    • Тадқиқот институти балансида мавжуд бўлган хизмат автомашиналарининг техник аҳволини ўрганади, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ишларини ташкил этади ва уларнинг тайёрлигини таъминлайди, автотранспорт воситаларини белгиланган миқдорда ёнилғи билан таъминлаш чораларини кўради;
    • авария ва бошқа фавқулодда ҳодисалар юз беришининг олдини олишга қаратилган чораларни, бундай ҳодисалар юз берган тақдирда, унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича зарур тадбирларни кўради;
    • бинода эвакуация қилиш тартибини ишлаб чиқади ва уни тегишли жойларга осиб қўйилишини таъминлайди.